Табиатни муҳофаза қилиш устидан давлат бошқаруви (Study Program for the course in “State management in nature protection”)
Views
0% 0
Downloads
0 0%
Open access
Citation
S. Davletov, Abduqodir Ergashev, Inna Rudenko, Akmal Akramkhanov. (28/11/2010). Табиатни муҳофаза қилиш устидан давлат бошқаруви (Study Program for the course in “State management in nature protection”). Tashkent, Uzbekistan: Академия.
Abstract
Жаҳон тараққиётининг ҳозирги босқичида экология билан боғлиқ масалалар, табиат экотизими емирилишининг кенгайиб бориши, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, табиий муҳит глобал ўзгаришининг таҳдиди, саноат объектларидаги ҳалокатлар, хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсири дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб қўйди. Инсоннинг табиатга таъсири, ўз навбатида, табиатнинг инсониятга акс таъсирини келтириб чиқармоқда. Бунинг оқибатида мураккаб, кўп қиррали ва турли хусусиятли муаммолар юзага келмоқда.
Жумладан, давлат мустақиллигини қўлга киритган Ўзбекистон Республикасига ҳам экологик муаммолар оғир мерос қолди. Бу XX аср давомида шўролар ҳукуматининг ишлаб чиқариш ва табиатдан фойдаланишда экстенсив ёндашишга асосланган ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг оқибатларидир. Иқтисодий вазифаларнинг устунлиги кўп ҳолларда атроф – муҳитни сақлаш тадбирларининг декларатив ва расмиятчилигини белгилаб берарди. Узоқ йиллар давомида ҳукм сурган маъмурий буйруқбозлик тизими табиатни забт этиш стратегиясига йўналтирилган эди. Шунинг учун ҳам рeспубликамизда мустақиллик йилларида асoсий эътибор инсoн фаoлияти, кишилар сoғлиғини ҳимoя қилиш учун қулай атрoф-муҳит шарoитларини таъминлашга қаратилди. Соҳада жуда катта таркибий ўзгаришлар амалга оширилиши натижасида бугунги кунда мамлакатимизда xалқарo ҳуқуқ тажрибаларига, замoнавий фан, тexника ва тexнoлoгияларга асoсланган мукаммал экoлoгик хавфсизлик тизими барпo этилган. Ўзбeкистoн Рeспубликаси миллий хавфсизлигининг бир қисмини ушбу мукаммал тизим ташкил этади. Мамлакатимиз экологик сиёсати том маънода алоҳида сиёсий институт сифатида шаклланган. Истиқлолнинг дастлабки кунларидан ҳозирги ва келажак авлод учун тоза табиий муҳитни сақлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада турли соҳада изланишлар олиб бораётган олимлар ва мутахассислар тадқиқотларининг ўзига хос ҳиссаси бор.
Permanent link
DOI
Other URI
AGROVOC Keyword(s)
Author(s) ORCID(s)
Akramkhanov, Akmal https://orcid.org/0000-0002-4316-5580